"Ишонч доирасида, дўстлар даврасида": Paynet бренднинг янгиланишини ишга туширди
Paynet ривожланиш гуруҳи ва 5х10 халқаро агентлиги таниқли бренднинг янги қиёфасини ва мобил илованинг янгиланишини тақдим этади.
Paynet бу — бутун Ўзбекистонга таниқли хизматнинг 18 йиллик фаолияти давомида барқарор мерос ва тўпланган ишончга эга бренддир. Paynet жорий йилнинг баҳорида дизайн тизими, бренди ва стратегиясини қайта кўриб чиқди — сўнгги уч ой ичида уч юз мингдан ортиқ одам Paynet’га ўтди.
Визуал концепция одатий ва таниқли яшил доирани сақлаб қолди, аммо янги туслар, тузилиш ва чизиқларнинг майинлиги билан тўлдирилди. Бренд тарихидаги яшил доира ишонч рамзига айланди, у ҳали ҳам логотип ва ўзига хосликнинг асосий элементи бўлиб қолмоқда.
Paynet’нинг энг муҳим янгиликларидан бири бу — доим ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлган меҳрибон дўстни эслатувчи ўзига хос, ноёб қаҳрамон бўлди. Бош қаҳрамон ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва меҳмондўстликни ифодалайди. Paynet қадриятлари ва фалсафасининг марказида айнан шу бренднинг мижозларга бўлган муносабати ётади, у компаниянинг янги — “Дўстлар атрофида, ишонч даврасида” шиори орқали ҳам илгари сурилади.
Бренднинг нафақат ташқи кўриниши ўзгарди, балки хизматнинг ўзи ҳам янгиланишларга тўлди. Тўлов тизими жамоаси мобил иловаси функциясида сезиларли яхшиланишларни амалга оширди.
Энди фойдаланувчиларда Paynet картаси мавжуд. Ушбу қулай восита Paynet’нинг исталган жойида комиссиясиз нақд пул билан тўлдирилиши ва турли хил хизматларни, шу жумладан уяли алоқа ва коммунал тўловларни тўлаш учун фойдаланилиши мумкин. Paynet фаол нуқталарининг кенг тармоғи ушбу вазифани соддалаштиради, нуқталарнинг сони 25000 га етади, шу жумладан 12000 та киоск мавжуд. Ушбу нуқталарда Paynet, UZCARD ва Humo карталарини тўлдириш мумкин.
“Биз фойдаланувчиларимиз учун кундалик вазифаларни соддалаштиришга қаратилган рақамли маҳсулотларимизни яхшилашга интиламиз. Иловамизнинг тушунарли интерфейси туфайли биз тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш жараёнини тезлаштиришга муваффақ бўлдик, бу эса ҳамма учун янада қулайроқ бўлди”, — деди Paynet бош директори Мустафа Абдураҳмонов.
Янги Paynet мобил иловаси бир қатор афзалликларни тақдим этади, жумладан, картадан картага бепул ўтказмалар ва турли хизматлар учун тўлов. Шунингдек, фойдаланувчилар ўзларининг тўловлари учун орттирилган кешбэк олишади. Илова янги хусусиятларга бойиди: тўлов ҳақида эслатмалари ва тўловлар тарихини кўрсатиш.
Янгиланган хизмат энг қулай курс бўйича Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон карталарига тезкор халқаро пул ўтказмаларини таклиф этади. Энди илова фойдаланувчилари банкка ташриф буюришлари ва навбатда туришлари шарт эмас — Paynet билан ҳамма нарса бир-икки ҳаракат билан ҳал қилинади.
“18 йил давомида компаниямизни мижозларимиз билан бирга қурдик, ҳар кимнинг шахсий эҳтиёжларини қондирадиган маҳсулотларни ишлаб чиқдик. Бу бизга одамларга яқинлашиш ва рақамли муҳитга ўтиш даврида долзарб бўлиб қолишимизга имкон берди. Мижозларимиз билан биргаликда биз республиканинг финтехини ривожлантиришда давом этамиз”, — деди Paynet бош директори Мустафо Абдураҳмонов.
Мобил иловани кейинги янгиланиши билан Paynet ўз сайтини ҳам янгилади. Энди сайт таклиф этилаётган тўлов хизматлари ва тизим тақдим этадиган имкониятлар ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этади. Бундан ташқари, у ўзининг кўплаб хусусиятларини, шу жумладан компания билан ҳамкорлик қилиш ва Paynet’да ишлаш имкониятларини очиб беради.
Келажакда хизмат янги функционал имкониятларни фаол равишда кенгайтириш ва жорий этишни режалаштирмоқда. Улар орасида VISA виртуал дебет ва валюта карталари, Paynet электрон ҳамёни ва коммунал тўловларни бошқариш функцияси мавжуд. Ушбу сўнгги функция Paynet иловасида аллақачон мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта мулкни бошқариш учун алоҳида ҳисоблар яратиш имкониятини беради.
Мақсад Paynet’ни ҳамма учун фойдали бўлган энг қулай хизматга айлантиришдир. Янги дизайн эса бренд ва иловани келажакдаги экотизимнинг асосий нуқтасига айлантиради.
Instagram: @paynetuz.uz
Facebook: fb.com/paynetuz.uz
Telegram: t.me/Paynetuz_official
Телефон: +998 (71) 202-07-07
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 03.08.2024
Paynet: тез ва комиссиясиз нақд пул ечиб олиш мумкин
10:00 / 13.06.2024
Paynet виртуал карталари ва Visa ўртасида ўтказмалар йўлга қўйилди
17:00 / 23.05.2024
Paynet бугун: компанияда охирги йилнинг асосий кўрсаткичлари билан бўлишишди ва режалар ҳақида гапириб беришди
07:24 / 19.01.2024