Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzcard, Humo карталари ва ёнилғи карталарини Paynet орқали доимий 1% комиссия билан тўлдириш
Ўзбекистонда 1 апрелдан нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва рақамли тўловларни ривожлантиришга қаратилган ўзгаришлар жорий этилмоқда. Шу муносабат билан Paynet компанияси фойдаланувчиларнинг нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтишида қулайликларни оширишга йўналтирилган бир қатор ечимларни татбиқ этди.
Фото: Paynet
“Ушбу вазифани ҳал қилиш учун компания, Uzcard ва Humo карталарини тўлдириш бўйича хизматлар, шунингдек, белгиланган 1% комиссия билан махсус ёнилғи карталари бўйича агентлик шартномаларини тезлаштирилган тарзда имзолашни бошлади”.
Бу фойдаланувчиларга қулай тарзда карталарни тўлдириш ва тўловни жойида амалга ошириш имконини беради.
“Компаниянинг эътибор қаратишича, ушбу комиссия бевосита ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги операторлардан келиб тушаётган маблағларни тўлдиришда амал қилади”.
Paynet’нинг таъкидлашича, рақамли ҳисоб-китобларга ўтиш айрим вазиятларда ноқулайлик туғдириши мумкин — масалан, фойдаланувчининг ёнилғи тўлови учун банк ёки тўлов компаниясининг мобил иловасида банк картаси ёки электрон ҳамёни бўлмаса.
Ушбу ҳолатда Paynet тўлов агрегатори сифатида ATTO билан биргаликда ёнилғи тўловлари учун мўлжалланган махсус карталарни ишга туширди. Тезлаштирилган режимда бундай карталар тўғридан-тўғри ёнилғи қуйиш шохобчаларида тарқатилади, бу эса уларнинг доимий равишда мавжудлиги ва фойдаланувчилар учун қулайлигини таъминлайди. Мижозлар картани жойида сотиб олишлари ва фаоллаштиришлари, шунингдек, кейинги ҳисоб-китоблар учун уни дарҳол тўлдиришлари мумкин бўлади.
Янги ечим рақамли тўловларга ўтишни соддалаштиришга қаратилган бўлиб, ёнилғи тўловларини, шунингдек, карталарни тўлдиришни кенг омма учун тез ва қулай қилади.
Сайт: paynet.uz
Instagram: @paynet.uz
Telegram: t.me/paynetuz_official
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:41 / 24.03.2026
«Paynet Xolis» касса аппарат ўрнини босадими? Солиқ талаблари бўйича чалкашликлар юзага келмоқда
19:00 / 16.12.2025
Paynet’дан Xolis фойдаланувчилари учун кенг кўламли акция
11:00 / 29.11.2025
Paynetʼдан Хolis – айланмадан атиги 1% солиқ билан бизнес юритиш имконияти: бухгалтер шарт эмас, касса аппарати ўтмишда қолади, кешбэклар ва яна кўплаб қулайликлар
20:00 / 22.09.2025