Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жидда музокаралари: Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича маслаҳатлашув давом эттирилади
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича икки кунлик музокаралар иштирокчилари маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Бу - «тинчликка йўл очадиган ягона позицияни» шакллантириш учун зарур», — дейилади Саудия Арабистони баёнотида.
Шу билан бирга, барча делегатлар ҳар қандай тинчлик битими Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳурмат қилиш тамойилига асосланиши кераклиги ҳақидаги ғояни «кенг қўллаб-қувватлаш»ини билдирди, деб ёзади Financial Times ўз номини ошкор этмаган европалик дипломатга таяниб.
Саудия Арабистонида Украина атрофидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича икки кунлик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Саудия подшоҳлиги Украинани, унинг ғарбий иттифоқчилари, шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар ва иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатларни Жиддага таклиф қилди - умуман олганда, 40 га яқин давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка, Индонезия ва бошқаларнинг вакиллари келди. Россия маслаҳатлашувларда иштирок этмади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, Москва Саудия Арабистонидаги маслаҳатлашувларни Россияга қарши коалиция тузишга уриниш сифатида баҳолаяпти.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026