Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср томонидан тақдим этилган гепатитга қарши дорининг 12-партияси Ўзбекистонга етказилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган С гепатитига қарши дори воситасининг ўн иккинчи партиясини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказиб берди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Фото: Дунё АА
Умумий 30 дона қутига юкланган 7,2 минг дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ушбу тадбир Ўзбекистон президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи ҳамда икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида ўтказилган музокаралар чоғида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашда дунё миқёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлган ва бу ҳақда вазир Халид Абдуғаффор жорий йилнинг 21-30 май кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 76-сессиясида маълум қилди.
Мавзуга оид
10:47
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025