21:55 / 08.08.2023
8926

Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилди 

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш туфайли 78,5 миллиард сўм, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш сабабли эса 231 миллиард сўмдан ортиқ зарар кўрилган. 

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш туфайли 78,5 миллиард сўм, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш сабабли эса 231 миллиард 866 миллион сўм зарар кўрилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълумот берди. 

Қайд қилинишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2695 та истеъмолчи томонидан жами 242 миллион 213 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. 

Шу билан бирга, январь-июнь ойларида 438,7 минг тонна суюлтирилган газ, 649,6 минг тонна автобензин, 536,7 минг тонна дизель ёқилғиси, 78,4 минг тонна мазут, 197,8 минг тонна полиэтилен ва 38,1 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилган. 

Республика миқёсида 748 та трансформатор пункти алмаштирилган, 7548 та трансформатор пункти таъмирдан чиқарилган. 

Январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт·соат электр энергияси етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт·соат ёки 9,6 фоиз кўп. 

Top