Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчини бошқа мактабга ёки синфга ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берилди
Ўқувчини бошқа мактабга қайси вақтда ўтказиш мумкин? Янги мактабга қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак? Ўқувчи олдинги мактабидан қандай ҳужжатларини олиб кетиши керак?

Фото: Kun.uz
Одатда, турли сабабларга кўра, болани бир мактабдан бошқа мактабга, шунингдек, ўзи истаган муҳитда ўқишини давом эттириши учун бир синфдан бошқа синфга ўтказишга тўғри келади. Hudud24 ушбу жараён билан боғлиқ қоидалар ҳақида маълумот берди.
1. Ўқувчини бошқа мактабга қайси вақтда ўтказиш мумкин?
Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш сабабларини кўрсатиб, мактаб директори номига ариза берилади.
2. Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?
Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун «мактабдан кетиш талони» берилади.
3. Янги мактабга қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак?
Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директори номига ариза беради. Аризага «мактабдан кетиш талони» илова қилинади.
Мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун «мактабга келиш талонини» беради.
4. Ўқувчи олдинги мактабидан қандай ҳужжатларини олиб кетиши керак?
Ўқувчи олдинги мактабига «мактабга келиш талони»ни тақдим этгач, шу куннинг ўзида уни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Мактаб директори ушбу буйруқ билан ота-онани таништиргани тўғрисида имзо қўйдириб олади. Шунингдек, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиб, бу ҳақда тилхат ёздириб олади:
- ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
- ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
- ўқувчининг тиббий картаси.
Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Болани бошқа синфга ўтказиш тартиби қандай?
Ота-оналар ўз фарзандини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабини кўрсатиб, мактаб директори номига ариза беради.
Директор аризани 1 иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.
Рад этиш ҳақида директор 3 кун ичида ота-онага ёзма равишда маълум қилиши керак.
Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

08:02 / 19.07.2025
Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади

19:35 / 16.07.2025
Ариза топширишдан ҳужжатни расмийлаштиришгача – ўқишни кўчиришга оид 7 саволга жавоб

22:40 / 15.07.2025
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

19:14 / 15.07.2025