Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ходимларига Apple техникасидан фойдаланишни тақиқлади
Ходимларига «ФСБ» жосуслик воситаси деб ҳисоблайдиган Apple техникасидан фойдаланишни тақиқлаётган Россия идоралари сони ортиб бормоқда.
Россия Рақамли ривожланиш, алоқа ва телекоммуникациялар вазирлиги ўз ходимларига Apple қурилмаларидан хизмат мақсадларида фойдаланишни тақиқлади, деб хабар берди 11 август, жума куни идора бошлиғи Мақсут Шадаев.
«Иш иловаларига ва иш ёзишмаларига кириш учун мобил қурилмалардан, мос равишда смартфон ва планшетлардан фойдаланишни тақиқлаш жорий этилди. Бошқа ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаяпти. Айфонлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш мумкин», - дея Шадаев сўзларини келтиради «Интерфакс».
Бошқа компанияларнинг ускуналарига шунга ўхшаш чекловлар жорий этилмаган. «Агар Android тизимида ишлайдиган телефондан фойдаланиш имкони бўлмаса, у ҳолда почта ва ҳужжатлар алмашинуви учун компьютер ускунасидан фойдаланишга тўғри келади», — деди Шадаев ҳамда идора ходимлари учун янги телефон ёки планшетлар сотиб олиш режалаштирилмаётганини қўшимча қилди.
«ФСБ» «Америка махсус хизматларининг Apple билан операция» ҳақида маълум қилди
Аввалроқ Саноат ва савдо вазирлиги, Таълим вазирлиги ва «Ростех» Apple ускунасидан расмий мақсадларда фойдаланишни тақиқлаган эди, деб эслатади «Интерфакс». Бу Федерал хавфсизлик хизматининг «Америка махсус хизматларининг Apple ускуналарида зарарли дастурлардан фойдаланиш билан боғлиқ операцияси» фош этилгани ҳақидаги баёнотидан кейин содир бўлди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026