Полиция Санкт-Петербургдаги рейддан сўнг юзлаб мигрантни ҳарбий комиссариатга етказди
Уларнинг деярли барчаси ҳарбий рўйхатдан ўтказилган.
Россия полицияси Санкт-Петербург жанубида ўтказилган икки кунлик рейд давомида Россия фуқаролигига эга бўлган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган юзлаб мигрантни аниқлади, уларнинг барчаси ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига олиб кетилди, деб ёзди РБК.
«Софийский» сабзавот омборида икки кун давомида ўтказилган рейдда 400 нафарга яқин чет эл фуқароси аниқланди, улардан 55 нафари миграция қонунчилигини бузган ҳолда Россияда бўлган. Шу билан бирга, Россия фуқаролигини олган юзлаб хорижликлар ҳам аниқланган. Уларнинг деярли барчаси ҳарбий рўйхатга олиш тартибидан ўтиш учун туман ҳарбий қўмитасига олиб кетилган», дейилади хабарда.
Россия қонунчилигига кўра, Россия фуқаролигини олган чет элликлар яшаш жойида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб икки ҳафта ичида ҳарбий рўйхатдан ҳам ўтиши керак. Бундай фуқаролар ҳарбий гувоҳномасиз Россияда қонуний равишда ишлай олмайди.
2023 йил май ойида Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев Россия фуқаролигини олган, жумладан, Марказий Осиё ва Кавказдан келган мигрантларни ҳарбий хизматга сафарбар қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилган эди. Депутат буни икки фуқароликка эга бўлганлар ҳозирги вақтда муддатли ҳарбий хизматга чақирилмаслиги билан изоҳлади.
Мавзуга оид
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024