Пхенян: АҚШ ҳарбийси армиядаги ирқчилик туфайли Шимолий Кореяга қочиб келди
Шимолий Корея америкалик аскар чегарани кесиб ўтганидан бир ой ўтгач, унинг тахминий сабаблари ва режалари ҳақида баёнот берди. Маълумотни мустақил равишда текширишнинг имкони йўқ.
КХДР расмийлари биринчи марта АҚШ ҳарбийсининг Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги демаркация чизиғини кесиб ўтиши билан боғлиқ бир ой олдин содир бўлган воқеага изоҳ берди. Тергов давомида аскар КХДРга ноқонуний кирганини тан олган ҳамда ўз қилмишини «АҚШ армиясидаги ғайриинсоний муомала ва ирқий камситиш» билан изоҳлаган, деб хабар берди 16 август, чоршанба куни Шимолий Корея давлат матбуоти.
Ушбу маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий хизматчиси Шимолий Корея ёки учинчи давлатдан бошпана сўраш истагини билдирган, чунки «тенгликдан маҳрум бўлган Америка жамиятидан ҳафсаласи пир бўлган».
Америкалик Трэвис К.нинг ниятлари ҳақидаги Шимолий Корея маълумотларини тасдиқлашнинг имкони йўқ. АҚШ расмийлари ҳозирча у билан тўғридан тўғри гаплашиш ҳуқуқига эга эмас, иккала давлат ўртасида дипломатик алоқалар йўқ. Ҳозирча К.нинг мақсади ва режалари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
АҚШ ҳарбийси Шимолий Кореяга Жанубий Корея орқали кириб борган
Июл ойида АҚШ ҳарбий хизматчиларидан бири қуролсизлантирилган ҳудудга ташриф буюриш чоғида «қасддан ва рухсатсиз» ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтгани маълум бўлди. «Биз вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз, уни ўрганмоқдамиз ва аскарнинг яқин қариндошларини хабардор этиш, бу воқеани ҳал қилиш учун чоралар кўриш устида ишлаяпмиз», деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин. У аскар КХДРда ҳибсда сақланаётганини тахмин қилди. Вашингтон ва АҚШ шафелигидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жанубий Кореядаги қўмондонлиги ҳодиса сабабларини текшириш учун Шимолий Корея кучлари билан ҳамкорлик қилишини билдирди.
Жанубий Корея ва Шимолий Корея техник жиҳатдан уруш ҳолатида, чунки Корея урушидан кейин тинчлик шартномаси тузилмаган. Корея Республикаси ва Шимолий Кореяни демилитаризация зонаси ажратиб туради. Унга туташ ҳудуд қатъий қўриқланади. Шу билан бирга, зонанинг ўзи сайёҳлар учун очиқ.
Июл ойи ўрталарида АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Япон денгизи халқаро сувларида ракеталарга қарши мудофаа бўйича қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказди. Уларда Американинг Aegis кўп функцияли ахборот-бошқарув тизими билан жиҳозланган учта эсминец иштирок этди. Машқлар давомида парвози компьютер ёрдамида моделлаштирилган Шимолий Корея баллистик ракетаси учирилишига жавобан иттифоқчилар ҳаракати ишлаб чиқилди, деб хабар берди Жанубий Корея ҳарбийлари.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
17:45
Кремл вакили Трамп таҳдидига жавоб қайтарди
16:58
АҚШ Конгресси ноқонуний мигрантларни ҳибсга олишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди
14:18
“АҚШ ўз уйига қайтяпти” — Трамп нега ташқи дунёга харажатларни кесяпти?
12:04