Жаҳон | 21:30 / 18.08.2023
6934
2 дақиқада ўқилади

АҚШда уйсизлар сони бир йил ичида 11 фоизга кўпайган — ОАВ

Сўнгги бир йил ичида АҚШда доимий яшаш жойи йўқ уйсизлар сони 11 фоизга кўпайган. The Wall Street Journal газета сўровида қатнашган экспертлар турар жой нархларининг ошгани ва ҳукумат томонидан кўрсатилган «пандемия субсидияси» бас қилинганини бунга сабаб қилиб кўрсатишган.

Фото: Америкалик уйсизлар. Фото: dailymail.co.uk

Бир йил ичида 11 фоизга ўсиш рекорд ҳисобланади ва айни пайтда Америкадаги уйсизлар сони 577 мингга етган (мамлакат аҳолисининг 0,2 фоизи). Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ўз суриштирувида қайд этган.

Газета уйсизларни алоҳида шаҳарлар бўйича ҳам, штатлар бўйича ҳам саноқдан ўтказувчи 300 дан зиёд ихтисослашган ташкилотларнинг маълумотларини таҳлил қилган. Бу ташкилотларга ўтган йили ҳисобга олинган уйсиз инсонларнинг тўққизтасидан саккиз нафари тўғри келган, деб аниқлик киритади WSJ.

Ўтган йилга нисбатан АҚШда уйсиз инсонларнинг сони 11 фоизга ортибгина қолмасдан, пандемиядан аввалги 2020 йилги кўрсаткичлардан ҳам ўтган. «Баъзи жойларда бундай инсонлар сонининг ўсиши пандемия чоғида саноқдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолардан халос бўлингани билан тушунтирилиши мумкин», — деб ёзмоқда WSJ.

Нашрнинг қайд этишича, буларнинг барчаси дастлабки маълумотлар, бироқ бундай ўсиш АҚШдаги «кўплаб муаммолар» — турар жой нархлари ошиши, ижара хоналарининг етишмаслигидан тортиб, ҳамон давом этаётган «опиоид кризис» (оғриқ қолдирувчи дориларни тартибсиз истеъмол қилиш) билан боғлиқ.

WSJ ихтисослашган ташкилотларда аниқлик киритишича, ишсизлар сонининг кескин ошиши COVID-19 пандемияси бошида ажратила бошлаган ҳукумат ёрдамининг бугунга келиб кескин қисқариши билан ҳам боғлиқ. Ташкилотлар ҳукумат томонидан уйдан чиқариб ташлашга мораторийлар сони ҳам ошганини хабар беришган. «Биз барчамиз COVID-19 даври иқтисодий оқибатларини ҳис қила бошладик», — деган Metro Denver Homeless Initiative директори Жейми Райф.

Бундан ташқари, WSJ сўровига жавоб берган экспертлар уйсизлар сони ўсишини мигрантлар сони ошганига ҳам боғлашган. Шундай шаҳарлардан бири Ню-Йоркдир. Бу ерда шаҳар ҳукумати бошпана ҳуқуқини қонунийлаштирган: чунки шаҳар тизимида айни пайтда 80 мингдан ортиқ рўйхатга олинган уйсизлар бор, деб ёзади газета. 

Мавзуга оид