Ўзбекистон | 07:24 / 19.08.2023
15262
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХХ Nexia ва Cobalt’га ўрнатилган мултирадарлар олиб ташланиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда Nexia ва Cobalt’га ўрнатилган мултирадарлар йўқотилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ЙҲХХ бу борада расмий маълумот тақдим этди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Маълум қилинишича, ушбу автоматлаштирилган мобил комплекслар президентнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ босқичма-босқич амалиётга жорий қилиниб келинмоқда. 

Мобил комплекслар фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозлари белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлиги, инсон омилини рад этиб автоматлаштирилган дастурда ишлаши ва фойдаланувдан чиқарилмаслиги маълум қилинди.

Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмаслик сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид