Янги хизматнинг ишлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги қарори билан тасдиқланган. 31 майга қадар Ички ишлар вазирлиги хизматни ишга тушириш учун ахборот тизимларини интеграция қилади. Ҳайдовчи амалдаги тартибда оғзаки ёки ёзма равишда ариза бериш имкониятини сақлаб қолади.
Машинани жарима майдончасига қачон олиб кетишади?
Маст ҳолатда руль олдига ўтирса, ҳайдовчилик гувоҳномасини ёки рўйхатдан ўтказиш ҳужжатини уйда унутиб қолдирса, нормадан ортиқ тонировка қўйдирса, ЙҲТҲ жойини тарк этса ёки йўлда хулиганлик қилса, ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига олиб кетилади. Тўлиқ асослар рўйхати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси 1-қисми «а» бандида белгиланган.


Ариза қаерда топширилади?
1 июндан бошлаб ариза топшириш учун учта йўл мавжуд бўлади:

Анъанавий усул ҳам сақланиб қолинади. Ҳайдовчи аввалгидек ЙҲХХга келиб, оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Аризада қандай маълумотларни кўрсатиш керак?
Регламентда анкета шакли қуйидагича боълади:
Жисмоний шахс учун: исм-фамилияси, туғилган санаси ва жойи, паспорт ёки ИД-картанинг серияси ва рақами, яшаш манзили, ЖШШИР, телефон рақами, электрон почта (мавжуд бўлса).
Юридик шахс учун: ташкилот номи, СТИР, манзили, телефон рақами, электрон почта (мавжуд бўлса).
Мурожаатнинг ўзи ҳақида: транспорт воситасининг давлат рақами белгиси, бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома, суғурта полиси, ишончнома, йўл варақаси ва бошқалар), қўшимча ҳужжатлар (масалан, автомобилни қабул қилиш-топшириш далолатномаси).
Анкета тўлдирилгач, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва уларни OneID орқали тасдиқлайди.








