Жаҳон | 20:50 / 20.08.2023
22959
4 дақиқада ўқилади

Нидерландия Украинага 42 дона F-16 бермоқда. Дания ҳам ўз самолётларини юборади

42 та F-16 қирувчи учоқлари украин учувчилари ва инженерлари ўқув машғулотларини якунлагач Нидерландия томонидан Украинага етказиб берилади. Дания ҳам ўз қирувчи самолётларини Украинага беришга тайёрланмоқда, бу мамлакат 19 та самолёт беради.

Украиналик учувчиларни ўқитиш якунланганидан кейин Нидерландия Украинага Америка томонидан ишлаб чиқарилган 42 дона F-16 қирувчи самолётларини етказиб беради. Бу ҳақда Нидерландияга ишчи ташрифини амалга оширган Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

«Биз [Нидерландия ҳукумати раҳбари] Марк Рютте билан бизнинг учувчиларимиз ва муҳандисларимизнинг машғулотлари якунлангач, Украинага етказиб бериладиган F-16 қирувчилари миқдори бўйича келишувга эришдик. 42 та самолёт. Ва бу фақат бошланиши. Раҳмат, Нидерландия!» — деди украинлар етакчиси Нидерландия бош вазири билан музокаралардан кейин.

Зеленский шунингдек ўз телеграм-каналида Рютте билан Эйндҳовендаги авиабазада F-16 самолёти фонида тушилган селфини жойлаштирган.

Рютте Зеленский билан биргаликдаги матбуот анжуманида Нидерландия ва Дания етказиб бериш шартлари бажарилиши биланоқ F-16 самолётларини Украина ҳаво кучларига тақдим этишини айтди. У май ойида Нидерландия украин ҳарбийларини F-16 самолётларидан фойдаланишга ўргатишини маълум қилганини эслатиб ўтган.

«Аммо барчага тушунарлики, самолётлар бўлмаса, ўқув машғулотлари ўтказиб бўлмайди. Бошқача айтганда — самолётларда машқ қилиниши учун аввал уларни етказиб бериш керак», — дея қайд этган нидерландлар бош вазири.

Рютте Нидерландия армияси ихтиёрида 42 та F-16 самолёти борлигини айтган. Reuters агентлигига кўра эса, ҳозирча уларнинг барчаси Украинага етказилиши ҳақида гапиришга эрта.

Пилотлар айнан қачон машғулотларни якунлаши ва Украина самолётларни қачон олишига аниқлик киритилмаган.

Кўп ўтмай Дания мудофаа вазирлиги ҳам Украинага F-16 самолётлари етказиб берилишини ваъда қилди.

«Биз F-16 самолётларини АҚШ ва бошқа ҳамкорлар билан яқиндан алоқада бўлиб турган Украина ва Украина ҳарбий-ҳаво кучларига топширишга розимиз», — дейилади Дания мудофаа вазирлиги хабарида. 

20 август куни Зеленский Данияга ҳам борди. Дания 19 та самолёт беришни ваъда қилган. Ташриф давомида Зеленский Скридструп авиабазасида ҳам бўлиб, қирувчи самолётни кўздан кечирди. У самолёт кабинасига Дания бош вазири Метте Фредериксен билан бирга чиқди. Фото: Mads Claus Rasmussen / EPA / Scanpix / LETA

Вазирлик қирувчи самолётлар берилиши учун бир қанча шартлар, жумладан, украин мутахассисларини саралаш, текшириш ва ўқитиш, шунингдек инфратузилма ва логистикани тайёрлаш лозимлигини қайд этган.

  • Володимир Зеленский ва армиясида Американинг F-16 қирувчи самолётлари мавжуд бўлган Европа мамлакатлари етакчилари уларни етказиб бериш бўйича май ойидаёқ келишувга эришганди. Гап фақат Европа мамлакатлари армияларидаги самолётлар ҳақида боради. АҚШ ўз қирувчиларини етказиб бериш ҳақида хабар қилмаган. 
  • Июл ойида Дания ва Нидерландия бошчилигидаги 11 мамлакат коалицияси украин пилотларини F-16 бошқаришга ўргатишга тайёрлиги маълум қилинди, аммо буни Вашингтоннинг расмий рухсатисиз амалга ошириб бўлмасди. Август ойи бошида Пентагон бундай рухсат берилгани ҳақида эълон қилди.
  • ОАВ баҳоларига кўра, Украинага F-16 самолётлари 2024 йилдан олдин етиб келмайди. Хусусан, The Washington Post нашри ёзишича, украин учувчиларини ўқитиш фақат январ ойида бошланади, унгача эса улар Буюк Британияда инглиз тилини ўрганиш курсларидан ўтиши керак, бу жараёнга тўрт ой вақт кетади. Қирувчиларни бошқариш бўйича машғулотлар эса яна ярим йил вақтни олади.
  • 18 август куни Reuters АҚШ Дания ва Нидерландиядан F-16 қирувчиларини Украинага юборишни маъқуллагани хабар қилинди. Дания мудофаа вазирлиги украин пилотлари ушбу мамлакатда қирувчи самолётлардаги машғулотларни август ойи охирида бошлаши ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери