Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия дарсликларимизни сифатли ва талабга жавоб берувчи деб топди – Саида Мирзиёева
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Саида Мирзиёева педагоглар билан бўлган учрашувда сўнгги вақтларда мактаб таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф қилди.
Жумладан, бошланғич синфлар учун мўлжалланган янги дарсликлар ҳақида фикр билдирди.
«Бу ўқув йилидан бошлаб, бошланғич синф дарсликлари тубдан янгиланди. 4 йил давомида яратилган бу дарсликлар Финландиядаги нуфузли ташкилот томонидан экспертизадан ўтказилиб, махсус сертификат олди. Бу дегани, Финландия дарсликларимизни сифатли ва талабга жавоб берувчи деб тан олди. Худо хоҳласа ушбу китоблар мазмуни, сифати, дизайни ва ранг-баранглиги билан барчага маъқул бўлади» , деди у.
Шунингдек, Саида Мирзиёева ўқитувчиларнинг замонавий билим ва қўникмаларни қунт билан ўзлаштириб, қолган ҳамкасбларига ҳам уларни етказишига умид билдирди.
«Сиз азиз устозлар зиммасида янги методикани қунт билан ўрганиб, уни бошқа ўқитувчиларга тарқатишдек масъулиятли вазифа турибди. Сиздан ушбу янгиликларни қўллаб-қувватлашингизни, уларни бошқаларга ҳам тарғиб қилишингизни сўраб қоламиз. Зеро, ҳар қандай ислоҳот кўпчилик билан, биргаликда, келишиб амалга оширилади. Ягона куч бўлиб бажарилган ҳар қандай иш катта натижа беради. Бу ишларда омад сизларга доим ёр бўлсин».
Мавзуга оид
10:01 / 27.02.2026
Саида Мирзиёева: Транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланди
22:19 / 25.02.2026
Норвегия мактабларида мобил телефонларни тақиқлаш ижобий натижа берди
13:20 / 23.02.2026
Мактаб ва боғчаларда бахтсиз ҳодисалар ошди: 2025 йилда 20 та ҳолат
18:33 / 07.02.2026