19:00 / 22.08.2023
68478

HONOR 90 серияси глобал сотувлари эълон қилинди

HONOR бутунжаҳон технологик бренди HONOR 90 сериясининг сотувлари бошланганини эълон қилди. Қурилма 200 МПлик асосий камера, қайрилган сузувчи дисплей, шунингдек, кўзлар қулайлиги учун технология билан жиҳозланган. Телефонни Ўзбекистонда ҳам харид қилиш мумкин. 

Фото: Honor

HONOR учта камерага эга янги системани тақдим этди: 1/1,4 дюймли датчикка эга 200 МПлик асосий камера, 12 МПлик ўта кенг бурчакли камера ва кўриш бурчаги 112°ни ташкил этган макрокамера. Шу тариқа, қурилма юқори динамик диапазондаги (HDR) мукаммал фотосуратлар ҳамда паст ёруғлик шароитида деталлаштирилган суратларни яратишга қодир. 

HONOR 90 сериясида, шунингдек, 2 карра орттирилган зумни қўллаб-қувватловчи янги портрет режими ҳам тақдим этилган бўлиб, кадрдаги объектни ажратиб кўрсатишга ёрдам беради. Олд камера майда деталларга тўла сифатли селфиларни яратади. 

Қурилма видео шовқинини пасайтириш ва видеорежимлар бўйича тавсиялар учун сунъий интеллектдан, шунингдек, фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқлар учун 15 сониялик видеоларни яратиш имкониятини берувчи AI Vlog Assistant’дан фойдаланади. Буларнинг барчаси HONOR 90’ни бошловчи контент яратувчилар учун мукаммал танловга айлантиради. 

Дисплейда кўришдан завқланиш тажрибаси

HONOR 90 6,7-дюймлик сузувчи дисплей билан жиҳозланган ва 4 томони қайрилган. Телефон 2664x1200 юқори тасвир ўлчами, 100%лик DCI-P3 ранглар гаммаси ва 1,07 миллиард рангларни қўллаб-қувватлайди. 

Бутун кунга етади

HONOR 90 ичига 5000 мАс сиғимли катта аккумулятор ўрнатилган бўлиб, у бир кунга етади. Бир марта заряд олганда смартфон 19,5 соатгача узлуксиз локал видео оқимини узатиш имкониятига эга. Батарея қуввати тугаганда, фойдаланувчилар 66-Вт HONOR SuperCharge ёрдамида атиги 15 сонияда уни 45%гача қувватлантириши мумкин.  

HONOR 90 бир неча рангдаги вариантларда ҳамкорларимиз Elmakon, Idea, Uzum, Asaxiy, Zoodmall, Radius дўконларида тақдим этилган.

Тавсия этилган нархи:

  • HONOR 90 – 12+512 GB – 6 669 000 сўм
  • HONOR 90 – 8+256 GB – 6 259 000 сўм

4 августдан бошлаб HONOR 90 харид қилганда сиз совға тариқасида HONOR Choice X3 қулоқчинларига эга бўласиз.

Telegram bot:  t.me/honor_uz_online_bot 

Instagram: instagram.com/honoruzbekistan

Web-site: hihonor.com

Реклама

Top