Аёллар дунёси | 19:00
624
3 дақиқада ўқилади
Реклама

HONOR аёлларнинг кундалик ҳаётдаги ролига бағишланган кампаниясини тақдим этди

Фото: HONOR

HONOR бренди аёлларнинг кўпинча эътибордан четда қоладиган кундалик ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлаши ҳақида «Кўринмас лаҳзаларга янгича нигоҳ» кампаниясини тақдим этди. Лойиҳа видеоролик, UGC челленжи ва шахсий ҳикояларни бирлаштириб, минглаб инсонларга аёлларнинг «кўринмас» ҳиссасини намоён этди.

Дунё бўйлаб аёлларнинг кундалик ҳаётга қўшган ҳиссаси жамиятдаги муҳим аҳамиятига қарамай, кўпинча эътибордан четда қолади. Ғамхўрлик, диққат-эътибор ва ҳиссий қўллаб-қувватлаш жисмоний из қолдирмайди, шунинг учун атрофдагилар учун кўринмас бўлиб қолади. Айнан шу қадриятни кўрсатиш мақсадида HONOR Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб «Кўринмас лаҳзаларга янгича нигоҳ» кампаниясини ўтказди.

Кампания доирасида кўпинча эътибордан четда қоладиган кундалик ғамхўрлик лаҳзаларини намойиш этувчи ижодий видео тақдим этилди. Видеода HONOR 400 Pro смартфонининг AI Image to Video функцияси ишлатилган бўлиб, у ҳаракатсиз кадрларга динамика бағишлаш ва оддий саҳналарни янгича очиб бериш имконини беради.

UGC челленж ўтказилиб, унинг доирасида фойдаланувчилар бир неча минг репост қилди ва ҳаётларидаги муҳим аёлларга миннатдорчилик сўзларини улашди. Бош мукофот — HONOR 400 Pro соҳибаси Мадина Утабоева смартфонни синглисига совға қилди.

Бу кампанияга юзлаб одамлар қўшилди ва ўзларининг самимий, шахсий ва муҳим ҳикояларини улашди. Уни миллионлаб кишилар томоша қилди, яқинларига юборди ва ўз тажрибаси орқали ҳис қилди. Натижада кампания 50 мингдан ортиқ фойдаланувчини қамраб олди ва 5 миллиондан зиёд одамларнинг эътиборига тушди.

Машҳур актриса Раъно Шодиева лойиҳанинг алоҳида рамзига айланди — у ўзининг шахсий ҳикоясини улашди ва кампания амбассадори бўлди. Баъзи сўзлар эса телефон экранларидан ҳам чиқиб, кенг омма қалбидан жой олди.

9 мартдан 16 мартагача энг таъсирчан хабарлар Тошкент марказидаги LED экранда намойиш этилди — бу «кўринмас» лаҳзалар сезиларли бўлиши мумкинлиги ва бўлиши шарт эканининг рамзига айланди.

HONOR ҳақида

HONOR – глобал миқёсдаги етакчи интеллектуал қурилмалар экотизими компаниясидир. Компания сунъий интеллект даврида инсон ва қурилма ўртасидаги алоқаларни инқилобий тарзда ўзгартиришга интилади.

HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:

Facebook: fb.com/honoruzbekistan/

Instagram: instagram.com/honoruzbekistan/

Telegram: t.me/HonorUzbekistan

YouTube: youtube.com/@Honor-Uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид