21:58 / 22.08.2023
25066

ОЧЛ. «Навбаҳор» 120 дақиқа давом этган ўйинда Қатар клубини мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланма олди 

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ўтиш ўйинида «Навбаҳор» Қатарда «Ал-Вакра»га қарши майдонга тушди. 

«Ал-Жануб» стадионида кечган учрашувнинг асосий вақти тенгкурашлар остида ўтиб, ҳисоб очилмади. Баҳснинг кульминацион воқеаси 80-дақиқада рўй берди. Қатарликлар аъзоси Холид Шурраб иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилгач ўйиндаги устунлик Самвел Бабаян шогирдларига ўтди.

Натижада, захирадан майдонга тушган ўйинчилар қўшимча бўлимларда наманганликларнинг ўйинини кучайтиришди ва Дониёр Абдуманнопов 98-дақиқада Шаҳбоз Жўрабековнинг узатмасини голга айлантирди – 1:0.

Шу тариқа, 120 дақиқа давом этган баҳсда «Навбаҳор» Қатарда «Ал-Вакра»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 24 август куни ўтказилади.

ОЧЛ-2023/24. Саралаш. Плей-офф
«Ал-Вакра» – «Навбаҳор» - 0:1

Ҳакам: Хироюки Кимура (Япония)
Гол: Дониёр Абдуманнопов, 98.
«Ал-Вакра»: 99. Омар Ас-Саид, 12. Мурод Нажи, 2. Лукаш Мендеш, 4. Трент Сейнсбери, 5. Аҳмад Ҳасаба (7.Рабеҳ Буссафи, 64), 11. Аюб Ассал (21. Холид Мунир, 86), 3. Холид Шурраб, 8. Ҳамди Фатҳи, 10. Желсон Дала, 23. Аҳмад Саид (34. Набил Ирфон, 85), 9. Муҳаммад Бенйетту (28. Юсуф Ятиб, 85).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 13. Филипп Иванович, 22. Игорь Голбан, 5. Милош Милович (27. Шаҳбоз Жўрабеков, 90+5), 6. Иброҳим Йўлдошев, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброржон Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов, 76), 23. Йован Жокич, 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 77. Асадбек Собиржонов (8. Жасур Яхшибоев, 108), 91. Тома Табатадзе (10. Жамшид Искандеров, 79).
Четлатиш: Холид Шурраб, 80.

Top