Спорт | 23:13 / 22.08.2023
21823
1 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Патхум Юнайтед» Сергеевнинг ҳет-трики эвазига «Шанхай Порт»ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичига чиқди

Осиё чемпионлар лигаси шарқ минтақаси саралаш плей-офф ўйини доирасида Хитойда ўтган учрашув якунига етди.

Фото: Getty Images

Шанхайдаги «Pudong Football Stadium»да ўтказилган гуруҳ босқичига ўтиш баҳсида Хитой чемпионати пешқадами «Шанхай Порт» клуби Таиланднинг «Патхум Юнайтед» жамоасини қабул қилди. Учрашувда меҳмонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев 12, 26 ва 61-дақиқаларидаги голлар билан ҳет-трикка эришиб, якунда жамоасини ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди. Мезбонларнинг голига Мираҳмаджон Музаффар ва Маркус Пинк муаллифлик қилди. Шу куни мезбонлар сафида бразилиялик Оскар асосий таркибда ўйнади.

Шу тариқа, Игорь Сергеев Одил Аҳмедовнинг собиқ клуби саналмиш «Шанхай Порт» (Шанхай СИПГ) жамоасини турнирдан чиқариб юбориб, янги жамоаси билан ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди.

ОЧЛ. Плей-офф ўйини. 22 август
Шанхай Порт (Хитой) - «Би Жи Патхум Юнайтед» (Таиланд) - 2:3
Голлар: Мираҳмаджон Музаффар 31, Маркус Пинк 86 – Игорь Сергеев 12, 26, 31.

Мавзуга оид