Спорт | 23:05 / 05.11.2025
4625
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ-2. «Андижон» сафарда «Ал-Холидия» билан дуранг ўйнади

Андижонликлар қаторасига тўртинчи ўйинда голсиз дуранг қайд этди. Жамоа ҳужумларни муваффақиятли якунлашда муаммоларга дуч келмоқда.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган Баҳрайннинг «Ал-Холидия» ва Ўзбекистоннинг «Андижон» клуби ўртасидаги баҳс голсиз якунланди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидан кейинги ўринда туради.

5 ноябрь куни Баҳрайнда ўтказилган баҳсда томонлар дарвозани ишғол қилолмади, натижада меҳмонлар қаторасига тўртинчи ўйинни голсиз якунлади.

Бу натижадан сўнг, «Андижон» 4 очко жамғарди ва гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Холидия» 6 очко билан 2-ўринда.

«Андижон» турнирдаги навбатдаги ўйинини 26 ноябрь куни ўз майдонида Туркманистоннинг «Арқадағ» клубига қарши ўтказади.

ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи, 4-тур

5 ноябрь, Риффа (Баҳрайн)

«Ал-Холидия» 0:0 «Андижон»

Ал-Холидия: Аҳмад Муборак, Клайд О’Коннел, Глейсон Уилсон, Анас Ваҳим (Саид Зиё 68), Муҳаммад Саад (Жоэл Тумутека 68), Мусса Кулибали, Комил Аласванд (Муҳаммад Одил 84), Сайфиддин Бухро (Низар Усмоний 68), Менди Доминик, Аюб Амлуд (Захи Фабиян 84), Рикардо Мануэл.

Андижон: Эржан Токотаев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Шаҳзод Азимиддинов (Абубакр Ашуров 71), Отабек Жўрақўзиев (Исмоил Акинаде 71), Сардор Азимов (Абдулвоҳид Ғуломов 45), Дамир Темиров (Саидумархон Саиднураллаев 71), Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Муҳаммадкарим Тоиров, Кристиан Новак, Бектемир Абдуманнонов.

Огоҳлантиришлар: Глейсон Уилсон (40), Клайд О’Коннел (76)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид