Турлича ривожланаётган мамлакатлар клуби бўлмиш BRICS ғарбнинг ривожланган мамлакатларидан иборат «Катта еттилик»ка чақирув ташлаганига ўн йилдан ошди. Дунёдаги ҳукмронлик учун курашдаги ютуқлар камтарона, шунинг учун клубнинг беш мамлакати — Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Жанубий Африка — ғарбни сон бўйича ортда қолдиришга уриниб кўришга қарор қилишди. BBC шарҳловчиси Алексей Калмиков BRICS’нинг келажаги борасидаги фикрларини билдирди.

Путиннинг уруши Ғарбни ҳаракатга келтирди ва Хитойда энди жисплашган рақиб пайдо бўлди. Энди Хитой BRICS байроғи остида Ғарбга қарши коалиция йиғмоқда. Фото: Getty Images

BRICS’нинг кенгайиши сешанба куни очилаётган саммитнинг асосий мавзуси бўлади. Мамлакатлар етакчилари ЖАРга учиб келмоқда, Россия президенти Владимир Путин бундан мустасно, Халқаро жиноий суд уни Украинага қарши ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган. Россия судни тан олмайди, аммо саммит мезбони бўлмиш ЖАР унинг қарорларини бажариш мажбуриятини олган.

Шу билан бирга Путин шахсан ташриф буюрмагани — BRICS кенгайишининг асосий сабаби. Бундай кенгайиш ташаббускори эса — Хитойдир. 

Хитойга BRICS+ нима учун керак?

Путин Европада уруш бошлаш орқали, Ғарбни янада жипслаштирди. Доналд Трамп президентлиги вақтидаги баҳс ва келишмовчиликлар унутилди, «Катта еттилик» аъзолари Россияга қарши санкциялар киритишда бирдамлик кўрсатишди, НАТО эса тажовузни қайтариш учун Украинага дўстона ёрдам бериб келмоқда.

Бу эса Хитой учун ютқизиқли вазият. АҚШ атрофида бирлашган Ғарб уни асосий душман деб атади.

Бунга жавобан Хитой ривожланаётган мамлакатлардан ўзининг «аксил-Ғарб» гуруҳини йиғишга киришди. Улар Ғарбдан фарқли ўлароқ, бутун сайёра бўйлаб Америкадан Япония ва Австралиягача бўлган катта ҳудудлар бўйлаб жойлашган бой давлатлар гуруҳи сифатида кўпинча Жануб (Global South) деб аталади.

ЖАР мезбонлигида ўтаётган уруш даврида илк юзма-юз саммитга 40 дан ортиқ давлатлар раҳбарлари таклиф этилган, уларнинг ярми аллақачон блокка қўшилиш истагини билдирган. Эҳтимолий номзодлар қаторида Қозоғистон, Саудия Арабистони, Эрон, БАА, Аргентина, Индонезия, Миср, Эфиопия ва бошқа ўндан ортиқ давлатлар бор.