Жаҳон | 14:34 / 23.08.2023
20991
5 дақиқада ўқилади
Бахмут атрофидаги ҳарбий шифокорлар ва Запорижжя областидаги ҳарбий колонна. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 545-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Норасмий маълумотларга кўра, Евгений Пригожиннинг июн ойи охиридаги исёнидан кейин кўриниш бермай қўйган генерал Сергей Суровикин Россия ҳаво-космик кучлари қўмондонлигидан четлатилган.
- Кейинроқ РИА Новости агентлиги манбаси генерал-полковник Виктор Афзалов Россия ҲКК қўмондони вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганини хабар қилди, у бунгача ҳаво-космик кучлари бош штаби бошлиғи эди. Афзаловнинг тайинлови тўғрисида ҳозирча расмий маълумот берилмади.
- Тунда Москва областида иккита дрон уриб туширилган. Улардан бири Красногорскдаги турар жойда портлаши оқибатида бино деразалари синиб кетган, жабрланганлар йўқ.
- Украина мудофаа вазирлиги 47-бригада жангчилари Запорижжя областининг Работине қишлоғига кира бошлагани ва маҳаллий аҳолини эвакуация қилаётгани акс этган видеони намойиш этди. Работине Россия мудофаасининг ушбу ҳудуддаги биринчи линияси таянч нуқталаридан бири ҳисобланади.
- Германия ТИВ раҳбари Анна Бербок дронларнинг Россия объектларига зарбалари халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланмаслигини айтди.
- Америкалик стратегларнинг ҳисоблашича, Украина қўшини бўлиб юборилмаслиги, аксинча бир мушт бўлиб жанубдаги асосий йўналишда зарба бериши даркор, деб ёзади New York Times америкалик ва бошқа ғарблик расмий шахсларга асосланган ҳолда.
- Дания саккиз нафар украиналик учувчини F-16 қирувчи самолётларида ўқитишни бошлади. Дания Украинага 19 дона F-16 етказиб бериш мажбуриятини олган.
- Ўтказилган сўровларнинг кўрсатишича, украинларнинг мутлақ кўпчилиги урушни тўхтатиш эвазига ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечишга йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг 5 фоиздан камроқ қисми тинчлик учун Россияга ён берилишига рози бўлишини билдирган.
Кун кадри. Оккупациядан кейин тикланаётган Изюм
Бахмут яқинидаги украин ҳарбий шифокорлари
Русларнинг Запорижжя областидаги ҳарбий юк машиналари карвони
2023 йил август ойи ўрталарида Украина қуролли кучларининг мамлакат жанубидаги қарши ҳужумида ҳал қилувчи босқич бошланди. Украина қўшини асосий зарбани Запорижжя областида, Орихивдан жанубда, Токмак шаҳри йўналишида бермоқда. Бу Россия мудофаасида инқироз ҳолати келтириб чиқарди, ҳолбуки РФ армияси Украина жанубидаги қарши ҳужумни қайтаришга тўққиз ойга яқин вақт давомида тайёрланганди.
Оккупация қилинган ҳудудларда Россия байроғи кунидаги акциялар
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024