07:20 / 23.08.2023
11431

ФВВ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан бир қатор ҳудудий бошқармалари бошлиғига ўринбосарлар тайинланди.

Майор Қосимҳўжаев Ҳусниддин Хусанович - Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг Молия-иқтисод ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хакимов Ўринбой Донаевич - Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Рахметов Хайрулло Шарифбоевич - Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Хоразм вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Рахимов Беҳзод Юлдашевич - Жиззах вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Хоразм вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Рахимов Абдурасулжон Собиржонович - Андижон вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Наманган вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ражапов Бахромжон Ғуломжонович - Наманган вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Андижон вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Равшанов Ғолиб Исомиддинович - Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Остонов Мирзохид Ёриевич - Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Норқулов Мансур Уралович Бухоро вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти ФВБ Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Маматов Ўткир Бахтиёрович - Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Бухоро вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Бобонов Хусан Алишерович - Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Ашуров Ботир Муқимович - Фарғона вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Андижон вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Абдуллажонов Шерзод Насриддин ўғли - Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Абдуллаев Нодиржон Нарзуллаевич - Хоразм вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Режепов Бахтиёр Бабаханович - Навоий вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Мухамеджанов Шахбоз Бахтиёрович - Тошкент вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент вилояти ФВБ Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Капитан Мансуров Мақсуд Маҳкамович - Тошкент вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент вилояти ФВБ Давлат тизими ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Top