Ўзбекистон | 19:15 / 24.08.2023
37320
2 дақиқада ўқилади

«Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди» — президент ҳокимдан кафолат талаб қилди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида электр энергиясидаги тақчиллик ўтган йилдагидан ҳам оғирроқ бўлиши мумкинлигини айтиб, вилоят ҳокими ва унинг масъул ўринбосарини танқид қилди ва зудлик билан тизимни яхшилаш бўйича жиддий чоралар кўриш лозимлигидан огоҳлантирди.

«Самарқандда сўнгги беш йилда электр истеъмоли 1,5 бараварга ошган, лекин вилоятда деярли генерация йўқлиги сабаб йил якунида 650 миллион киловатт соат ёки ўтган йилгига нисбатан уч баравар кўп дефицит бўлиши кутилмоқда.

Ҳамма топшириқни беряпмиз, лекин қишда «свет» ўчса, самарқандликлар Турдимов демайди, Мирзиёев қаерга қараяпти, дейди. Туман ҳокими, вилоят ҳокимининг ноинсоф ўринбосари шу соҳанинг эгаси, ойлик оляпти, ноинсоф, демайди.

Шу учун, Турдимов, бугун чиқиб 650 миллион киловатт нима бўлади деган саволга тилхат билан [жавоб бўлсин]. Мен уни интернетда тарқатаман. Мен ҳоким бўлиб жамоам билан кафолат бераман [де], бўлмаса, ана у муовинингни ишдан олиб кетаман, ўтир.

Бу вилоятнинг бир ойлик электр истеъмолига тенг дегани. Вилоятда иккита мини ГЭС 50 мегаватт, битта қуёш станцияси 300 мегаватт ишлаб чиқаради, бошқа ҳеч бало йўқ. Тармоқ эскиргани сабаб йилига 550 миллион киловатт соат электр йўқотиляпти. Бу хиёнат, қип-қизил хиёнат.

Аҳмадхўжаев [Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари] жаноби олийлари, шу ерда қоласан, кетма Тошкентга. Эртага вазиринг келади командировкадан, уни ҳам жўнатаман. Неча марта айтиш керак, кенгашда тасдиқлаганмисизлар буни? Ҳисоб-китоби борми? Шуни ҳал қилиб менга ҳисоб берасан», деган президент.

Мавзуга оид