«Буни Путин қилганини тасаввур қила олмайман» – Лукашенко Пригожин билан исён вақтидаги суҳбати ва унинг ўлими ҳақида
Александр Лукашенко «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлимига муносабат билдирди. Тадбиркор икки ой аввалги исёнидан кейин айнан Беларусга «қувғин қилинганди».

Фото: Getty Images
Лукашенконинг сўзларига кўра, Пригожин ундан ҳеч қачон хавфсизлик кафолати талаб қилмаган.
«Уларни Беларусга олиб киришни мен таклиф қилдим. Нимадандир қўрқсангиз, мен Путин билан гаплашаман, Беларус ҳудудидаги тўлиқ хавфсизлигингизни таъминлаймиз, дедим. Тўғрисини тан олиш керак, Женя Пригожин ҳеч қачон хавфсизлик масаласида алоҳида илтимос қилмаган. Мен Пригожиннинг хавфсизлигини таъминлашга мажбур ҳам эмасман. Бу биринчидан. Иккинчидан эса биз бу борада ҳеч қачон гаплашмаганмиз.
Учинчидан, хавфсизлик ҳақида гапирганда, биз икки марта бу йўлдан ўтдик. Биринчи мартасида улар Москвага марш тортиб кетишаётганди. Унга қўнғироқ қилдим-да, «Женя, одамлар ўлади, ўзинг ҳам ўлиб кетасан», дедим. «Жин урсин, ўламан», деди фронтдан қайтган бу одам. «Женя, ҳозир сенга арқон ва бир бўлак совун юбораман», дедим (ўзини осишига ишора ўлароқ – тарж). У эса «Йўқ, йўқ, бунақаси кетмайди, мен қаҳрамонларча ўламан», деди. Шу тариқа, биринчи суҳбатимиз тугади.
Иккинчи марта гаплашганимизда у Дима Уткин билан олдимга келди. Мен уларнинг иккисини ҳам огоҳлантириб, «Ўртоқлар, кўзингизга қаранг» деб айтдим», деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Пригожиннинг ўлими ортида Владимир Путин туриши мумкин эмас.
«Буни ким қилганини айта олмайман. Ўз акамга ҳам адвокатлик қилишни истамайман, лекин Путинни яхши биламан. У мулоҳазали, хотиржам одам. Шу сабаб бу ишни Путин қилганини тасаввур қила олмайман. Агар шунақа бўлган тақдирда ҳам жуда қўпол ва нопрофессионал иш», деган Лукашенко.
Беларуслик сиёсатчи аввалроқ Пригожинга уюштирилган суиқасднинг олдини олганини ҳам иддао қилди.
«Охирги марта БААга учганимизда жуда жиддий манбалардан Пригожинга суиқасд тайёрланаётгани ҳақида хабар олдим. Икки соат ичида Россиянинг БААдаги элчисини топишни буюрдим ва уни олдимга чақиришди. Элчига Путинга ва Бортниковга бериши керак бўлган шифрограммани етказдим», дейди у. Лукашенконинг иддао қилишича, кейинчалик Пригожиндан бу ҳақда хабар беришгани ёки йўқлиги ҳақида сўраган, «Вагнер» раҳбари эса Путин уни суиқасддан хабардор қилганини тасдиқлаган.
Твердаги ҳалокатдан икки ой аввал, 23 июн куни Евгений Пригожин Ростов областидан Москва томон «адолат марши» уюштирган, пойтахт яқинигача деярли ҳеч қандай қаршиликсиз етиб борганди. Лекин Москвага 200 км қолганида Пригожин айнан Александр Лукашенко билан гаплашгач, армиясини ортга қайтарганди.
Келишувга кўра, Пригожинга ўз армияси билан бирга Беларусга кетишга рухсат берилганди. Россия ва Беларус ҳукумати унга хавфсизлик кафолати тақдим этган, ҳатто Россия ФХХ очган жиноий иш ёпиб юборилганди. Келишувда вагнерчилар таъқиб қилинмаслиги ҳам назарда тутилганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

11:57 / 28.06.2025
Кремл Украина билан музокараларнинг учинчи босқичига тайёр

09:34 / 28.06.2025
Путин Ғарб давлатлари иқтисодиёти ҳақида: «Тез орада йўқ бўлиб кетади»

08:40 / 28.06.2025
Владимир Путин: Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортда қолди

21:44 / 27.06.2025