Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури жорий этилади
Келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилинади.
Республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда, Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.
Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади (бунга келгуси йилда 250 миллиард сўм ажратилади).
Мактабгача ва мактаб таълими вазири вилоят ҳокимлари билан бирга, келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўяди.
Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.
Келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилинади. Шу билан бирга, бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди.
Вилоят ҳокимлари бир ҳафта муддатда уларнинг уй-жой масаласини ҳал қилиб беради. Вазир янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келади.
Бу йил мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди. Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, вилоят ҳокимлари ҳам яна 200 миллиард сўм ажратади.
Мавзуга оид
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026