Ўзбекистоннинг газ захираси қанча, куз-қиш мавсумига тайёрмизми? – “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси шу саволларга жавоб берди
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Шўртан нефт-газ қазиб чиқариш бошқармасига пресс-тур ташкил қилди. Тадбир давомида журналист ва блогерлар замонавий технология асосида бурғилаш ва рақамлаштириш, шунингдек, “E-KON” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари “Шўртан” конидаги 392-қудуқни бурғилаш жараёни билан танишди. Мазкур қудуқ “Газпромнефт” компанияси мутахассислари кўмагида бурғиланмоқда. Маълум бўлишича, ушбу ҳамкорлик қудуқнинг қурилиш муддатини қирқ фоизга қисқартиради.
Масъулларга кўра, дастлабки босқичда “Газпромнефть” акциядорлик жамияти дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда қудуқдаги бурғилаш ишлари онлайн тарзда назорат қилинади. Кейинчалик, босқичма-босқич “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли барча бурғилаш объектлари “Бурғилаш ишларини бошқариш маркази” томонидан тўлиқ назорат қилиниши таъминланади.
Пресс-тур иштирокчилари “E-kon” лойиҳаси доирасида “Шўртан” конидаги 20, 24-газ йиғув пунктларига тегишли қудуқлар кўрсаткичларини онлайн дастур орқали кузатиш имкониятига эга бўлди.
“Е-kon” лойиҳаси асосий тўрт йўналишда амалга оширилади:
– Қудуқларда босим ва ҳарорат ўлчов воситаларини ўрнатиш;
– Табиий газ сарфини ўлчаш имконини яратиш мақсадида газ йиғув жойларида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини (ГДТҚ) қуриш;
– Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
– “E-kon” тизимини жорий этиш доирасида “муҳандис-оператор” лавозимини яратиш.
Бу жараёнлар қазиб чиқаришда инсон омили аралашувини камайтириб, рақамлаштириш даражасини оширади.
Тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Баҳодиржон Сиддиқов оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.
“Бир вақтлар газ захирамиз ёки умуман жамият фаолияти, жуда кўплаб маълумотлар сир сақланган. Замон талаби билан очиқликка ўтилди. Ўз навбатида биз ҳам халқимизнинг, журналист ва блогерларнинг барча саволларига жавоб беришга тайёрмиз”, – деди Баҳодиржон Сиддиқов.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг истиқболли режалари, газ захираси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари тақдимот қилинди.
Шунингдек, пресс-тур доирасида журналистлар Муборак газни қайта ишлаш заводида газдан олтингугурт ажратиб олиш қурилмасининг ҳам фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этдилар.
Ушбу қурилмани ишга тушириш билан 1-5 тармоқ қурилмаларида бирин-кетин таъмирлаш ишлари олиб борилади ва куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз ишлаши таъминланади. Шу билан бирга, йилига 128 млн метр куб нордон газ қабул қилиш орқали, 72,5 минг тонна газ таркибидан олтингугурт ажратиб олинади ва юқори олтингугуртли табиий газ ҳажмлари қисқаришининг олди олинади.
Қурилмани фойдаланишга топшириш маросимида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Баҳодиржон Сиддиқов иштирок этди ва лойиҳани амалга оширишда жонбозлик кўрсатганларга миннатдорчилик билдирди.
Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа фидойиларининг меҳнати эътироф этилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024