09:06 / 28.08.2023
3945
Реклама

Сурхондарёда Mobiuz’нинг янгиланган офиси очилди (фоторепортаж)

Термиз шаҳрида Mobiuz мобил операторининг Хизмат кўрсатиш маркази тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

У Mobiuz’нинг бренд-платформасига мувофиқ бутунлай ўзгартирилган тўртинчи офис бўлди. Бу ерда қулай шароитлар, аҳолига хизмат кўрсатишнинг такомиллаштирилган стандартлари жорий этилган.

Мамлакатимизнинг жанубий минтақаси аҳолиси ва меҳмонлари Mobiuz Хизмат кўрсатиш марказида барча мобил алоқа хизматларидан фойдаланишлари, шу жумладан, мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Офис қулай тарзда абонентлар (жисмоний шахслар), корпоратив мижозлар, тижорат ҳамкорлари ва ходимлар учун қисмларга бўлинган.

Термиз шаҳридаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази қулай жойда – шаҳарнинг марказий қисмида, Ғ. Хусанов кўчаси, 32А уй манзили бўйича жойлашган (жойлашув): Ҳар куни дам олишларсиз ва тушлик танаффусларисиз ишлайди. Меҳмонлар учун қулай автотураргоҳ мавжуд.

Эътиборингизга офиснинг очилиш маросимидан фоторепортажни тақдим этамиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top