Жаҳон | 20:11 / 28.08.2023
7436
1 дақиқада ўқилади

Хитой саёҳатчилар учун COVID-19 тестини топшириш талабини бекор қилади

Мамлакатда коронавирусга қарши чекловлар яна юмшатилмоқда.

Фото: Getty Images

Хитой 30 августдан бошлаб хориждан келаётган сайёҳлар учун коронавирус антигенини текшириш талабини бекор қилади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэнбин маълум қилди.

«2023 йил 30 августдан бошлаб Хитойга келган одамлар ПЗР ёки COVID-19 антигени тестини топшириши шарт эмас», деди Ван Вэнбин.

Хитой 2022 йил охиридан коронавирусга нисбатан «ноль толерантлик» сиёсатини тугатди.

 15 мартдан Хитой ҳукумати хорижий фуқароларга барча турдаги визаларни беришни бошлади.

Апрель ойи охирида Хитой ҳукумати мамлакатга кирувчилар учун COVID-19 ПЗР тести маълумотномасини тақдим этиш талабини бекор қилди.

Хитойга келганлар учун 48 соат ичида коронавирус антигени тестини топшириш кифоя эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид