Ўзбекистон | 17:30 / 28.08.2023
11464
2 дақиқада ўқилади

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради. Бунда, олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига:

- “Кимё – биология”; 
- “Математика – физика”;
- “Математика – чет тили”; 
- “Она тили ва адабиёт – чет тили” фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса, мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади. Сентябрдан бошлаб, ушбу тажриба салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйилади. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгаради. Бунда, 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. 

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди. Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисми ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид