Украинадаги урушнинг 551-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина мудофаа вазирлиги Запорижжя областидаги Работине қишлоғи озод этилганини тасдиқлади. Бу ерда Россия армиясининг Орихив йўналишидаги асосий истеҳкомларидан бири барпо этилганди.
- Россия қўшини Полтава областининг Гоголево қишлоғига зарба йўллади. Уч киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган, яна бир киши бедарак йўқолган.
- РФ ФХХ АҚШнинг Владивостокдаги бош консулхонасининг собиқ ходими қўлга олинганини маълум қилди. Уни «махсус ҳарбий амалиёт ва сафарбарлик тўғрисида» маълумотлар йиғишда гумонлашмоқда.
- Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида уй бекалари, серияли номзодлар (яъни аввал бошқа жойларда номзодини қўйган, аммо ҳеч қаерда депутат лавозимини эгалламаганлар) ва уруш иштирокчилари депутатликка номзодлар сифатида кўрсатилмоқда, дея хабар берган «Важние истории» ва Conflict Intelligence Team тадқиқот гуруҳи.
Полтавадаги вайрон бўлган завод

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермакнинг Telegram-канали / Reuters
Фронт бўйидаги Авдийивка шаҳри ҳаёти — у оккупация остидаги Донецкка йўлдош шаҳарлардан бири





































