Ўзбекистон | 13:26 / 29.08.2023
4466
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентда 2023 йилнинг 31 август кунидан 3 сентябр кунига қадар Мустақиллик байрамига бағишланган «Янги нафас» халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, шу муносабат билан:

  • Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача (31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябр куни соат 10:00 гача);
  • Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача (3 сентябр куни соат 05:00 дан 09:00 гача) ёпилади.

Шу сабабли, кўчанинг кўрсатилган қисми орқали ҳаракатланувчи 141-, 51-, 97-, 140-, 22-, 38-, 58-, 98-, 18-, 196-, 97-, 57-, 67-, 2-, 16-, 26-, 80-, 81-, 12-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати бошқа кўчалар орқали ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид