Жамият | 15:43 / 30.08.2023
21020
2 дақиқада ўқилади

Жиззах ва Қашқадарёга 50 дона Volkswagen Caddy тез ёрдам машиналари юборилди

ССВ маълумотига кўра, йил якунига қадар «Тез ёрдам»га яна 610 дона А тоифали Volkswagen Caddy автомашиналари берилади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

30 август куни 50 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги 103 шохобчаларига етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

А тоифали ушбу машиналар Jizzakh Auto заводи томонидан йиғилган. Фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган машиналарни янгилаш лозимлиги учун 103 хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

2023 йилнинг январида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 220 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланганди. Феврал ойида бу турдаги автомобилларнинг яна 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.

Вазирлик хабарида айтилишича, йил якунига қадар яна 610 дона шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган.

Бешинчи авлод А тоифали Volkswagen Caddy МҚБ платформасида ишлайди. Улар 1,6 MPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.

«Энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.

Шунингдек, улар шаҳар ичида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, бу автомобилларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Volkswagen Caddy замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. У халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти