Ўзбекистон | 07:37 / 31.08.2023
2898
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Янги Ўзбекистон кўчаси икки кун кечки соатларда ёпилади 

Фақатгина байрам тадбирлари ва мушакбозликка ташриф буюрувчи меҳмонлар Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.

Фото: ЙҲХБ

Жорий йилнинг 31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. 

Шу сабабли пойтахтнинг Махтумқули-Оҳангарон шоҳкўчасидан Янги Ўзбекистон - 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача соат 19:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Фақатгина байрам тадбирлари ва мушакбозликка ташриф буюрувчи меҳмонлар Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.

Тошкент вилояти томондан Юқори Чирчиқ тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани ҳамда Паркент туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар 4Р12 йўли бўйлаб “Шарқ” ЙПХ маскани орқали пойтахтга кириши тавсия этилади. 

Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент тумани, Қибрай туманларидан ташриф буюрувчи меҳмонлар Чирчиқ шаҳри орқали Юзработ кўчаси бўйлаб Темур Малик кўчаси орқали пойтахтга кириши тавсия этилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид