Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда экспертлар фуқароларни қишда энергияни тежашга чақирди
Германияда газ омборлари яхши тўлдирилганига қарамай, қишки даврда мамлакатни энергия билан таъминлаш бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда, деди BNetzA раҳбари.
Германия Тармоқлар бўйича федерал агентлик (Bundesnetzagentur, BNetzA) раҳбари Клаус Мюллер газ таъминоти учун бу қишда сақланиб қоладиган хатарлар ҳақида огоҳлантирди ва фуқароларни энергияни тежашга чақирди. «Сақлаш омборлари 94 фоизга тўлган ва бизда муқобил таъминот манбалари мавжуд», деди у 2 сентябр, шанба куни нашр этилган Funke медиа-гуруҳига берган интервюсида. «Шунинг учун биз келгуси қиш ҳақида оптимистик позицияга эгамиз. Лекин бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, хатарлар сақланиб қолмоқда».
Мюллернинг қайд этишича, Россия ҳали ҳам Жануби-Шарқий Европага газ етказиб беришда давом этмоқда. Бироқ, агар бу етказиб бериш тўхтатилса, бундай мамлакатлар бошқа манбалардан таъминотга муҳтож бўлади. «Бу ҳолатда Германия муҳим рол ўйнайди», деди расмий.
У уй эгалари ва ижарачиларни «қишга қўлдан келганча яхшироқ тайёрланишга» чақирди. Масалан, улар газда иситиш тизимини оптимал тарзда созлаши керак. «Газ инқирозгача бўлганидан анча қиммат, - деди Мюллер. - Тежамкорлик нафақат пулни тежаш ва иқлимни яхшилаш, балки ишончли таъминотга ҳам ёрдам беради».
Истеъмолчиларга мустақил ҳаракат қилиш тавсия этиляпти
Профессор Вероника Гримм - Германия ҳукуматига иқтисодий масалалар бўйича маслаҳат берадиган кенгаш аъзоларидан бири ҳам «қиш учун яна яхшилаб тайёрланиш» зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда газ таъминоти билан боғлиқ вазият умуман олганда яхши. «Одамлар ўтган йилларга нисбатан газни тежамоқда, ҳозирда ўтган йиллардаги ўртача кўрсаткичдан тахминан 20 фоизга камроқ истеъмол қилинмоқда», деди иқтисодчи Funke’га.
Шу билан бирга, газ омборларини тўлдириш даражаси юқори бўлишига қарамай, уларнинг сиғими газ импортисиз қишни талафотсиз ўтказиш учун етарли бўлмайди, деди Гримм. У истеъмолчиларга энергияни тежаш бўйича мустақил ҳаракат қилишни маслаҳат берди. «Эшик ёки деразаларни зичлаб ёпиш каби оддий чораларни мустақил амалга оширса бўлади», деди эксперт.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026