Ўзбекистон Боку портининг омбор инфратузилмасига қизиқиш билдирмоқда
Импортчилар ўғитлар омборини узоқ муддатга ижарага олмоқчи ёки унинг қурилишига сармоя киритмоқчи.
Финляндиянинг нуфузли EastCham-Finland савдо палатасининг eastcham.fi электрон ахборот порталида «Боку порти Ўзбекистонда қизиқиш туғдирмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Ўзбекистон ва Озарбойжон Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича фаол мулоқот олиб бормоқда, - дейилади нашрда. –Хусусан, Боку портига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу порт орқали 2022 йилда Ўзбекистон ташқи савдосига тегишли 904 минг тонна юк ўтган. Ўтган йилга нисбатан ҳажм 65 фоизга ошди - ўсиш айниқса ўғитлар ва шакар хомашёси каби озиқ-овқат маҳсулотларида қайд этилди».
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон компаниялари Боку портининг омбор инфратузилмасига қизиқиш билдирмоқда. Импортчилар ўғитлар омборини узоқ муддатга ижарага олмоқчи ёки унинг қурилишига сармоя киритмоқчи. Ҳозирда иш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
«Ўрта йўлак» деб аталувчи йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар сўнгги пайтларда транспорт йўналишини яхшилаш мақсадида логистика нархларини белгилаш устида ишламоқда. Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Анадолу яриморолини қамраб олган CASCA+ каби бошқа шунга ўхшаш йўналишлар минтақада мавжуд», - дейилади нашрда.
Нашрда маълум қилинишича, яқин келажакда CASCA+ мамлакатлари ва Хитой темирйўл операторлари ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
«Сўнгги пайтларда Боку портида ғалла ва ўғитлар логистикасига алоҳида эътибор қаратилиб, порт яқинида «Олот» эркин савдо зонаси барпо этилмоқда», - деб ёзади фин электрон ахборот портали.
Мавзуга оид
12:50 / 22.07.2024
Боку: Россиядан газнинг Украина орқали кейинги транзити давом этиши мумкин
10:16 / 12.12.2023
Ўзбекистоннинг 15 та логистика маркази халқаро қуруқлик портлари мақомини олиши мумкин
08:41 / 11.12.2023
Боку шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
16:00 / 18.11.2023