Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда икки соат ичида 61 мингта чақмоқ урди, 12 киши ҳалок бўлди
Мамлакат шарқидаги муссон мавсумида чақмоқ уриши тез-тез учраса-да, бир кун ичида бундай кўп яшин мисли кўрилмаган эди.
Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Одиша штатида икки соат ичида момақалдироқ пайтида 61 мингдан ортиқ чақмоқ урди.
Одиша табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълумотларига кўра, булутдан булутга чақмоқ уриши 36 мингдан ортиқ марта, булутдан ерга чақмоқ уриши 25 мингдан ортиқ марта кузатилган.
Яшин уриши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди. Штат ҳукумати қурбонлар оилаларига 400 минг рупий (4,8 минг доллар) миқдорида ёрдам пули тўланишини эълон қилди.
Момақалдироқларга Бенгалия кўрфази устидаги фаол циклон сабаб бўлган. Ҳиндистоннинг шарқий қисмида муссон мавсумида чақмоқ уриши тез-тез учраса-да, бир кун ичида бундай кўп яшин мисли кўрилмаган эди.
Ҳиндистон метеорология департаменти аҳолини Бенгалия кўрфазидаги циклонлар туфайли экстремал об-ҳаво 7 сентябргача давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Шу билан бирга, тадқиқотлар денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли аср охирига бориб ҳалокатли чақмоқларнинг кўпайишини башорат қилмоқда. Бундан ташқари, иқлимнинг исиши ҳам довул каби экстремал об-ҳавога олиб келади. Калифорния университети томонидан 2015 йилда чоп этилган тадқиқотга кўра, ҳароратнинг ҳар 1°С кўтарилиши чақмоқ уриши частотасини 12 фоизга оширади.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026