Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистон Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, илгари қабул қилинган «йўл харитаси»га мувофиқ ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатини давом эттириш, инфратузилмавий лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперация алоқаларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.
«Термиз – Мозори-Шариф - Пешовар» темирйўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш мақсадида амалий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026