Ўзбекистон ва Исроил ўзаро авиақатновлар бўйича чекловни бекор қилмоқда
Икки томонлама имзоланган ҳужжатда икки давлат ўртасида ҳаво қатновини амалга ошириш учун авиаташувчилар сони ва йўналишлари бўйича белгиланган чекловлар олиб ташланиши назарда тутилган.
6 сентябр куни Тел-Авив шаҳрида Ўзбекистон ва Исроил авиация маъмуриятлари томонидан «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Исроил давлати ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисида Битим»га ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.
Исроил давлати транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вазири Мири Регев ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Махмудова томонидан имзоланган ҳужжатда икки давлат ўртасида ҳаво қатновини амалга ошириш учун авиаташувчилар сони ва йўналишлари бўйича белгиланган чекловлар олиб ташланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон ва Исроил авиация маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 1994 йилда ўрнатилган бўлиб, 1995 йилда Тошкент – Тел-Авив йўналишида биринчи рейс амалга оширилган эди. Бугунги кунда икки пойтахт ўртасида ҳафтасига 4 та мунтазам рейс амалга оширилмоқда.
2023 йил 3 май кунидан бошлаб, Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси Исроил пойтахтини Самарқанд билан боғлаган эди.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024