Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ҳукумати Усмоний империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарнинг сўзларига кўра, вазирлар маҳкамаси бу борадаги резолюцияни бир овоздан маъқуллаган.
Туркия ҳукумати 1915-1916-йилларда Усмоний империясида арманлар геноциди бўлганини тан олиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда ташаббус муаллифи, Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар маълум қилди.
Энди лойиҳани овоз бериш учун Кнессетга киритиш режалаштирилмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, вазирлар маҳкамаси резолюцияни бир овоздан маъқуллаган.
“Исроил тарихий ҳақиқатни тан олиб ўз ахлоқий бурчини бажарган мамлакатлар сафига қўшилади”, деб таъкидлади Гидеон Саар.
Унинг айтишича, бу Туркиянинг Исроилга нисбатан ошкора душманлигига қарши қаратилган “қасос” эмас.
“Бу ахлоқий ва тарихий бурчдир”, деди Саар.
Биринчи жаҳон уруши йилларида Усмоний империясининг арман аҳолиси оммавий равишда ўлдирилиши ва депортация қилиниши арманлар геноциди деб ном олган. Бугунги кунда арман геноцидини давлат даражасида 34 та мамлакат тан олади - асосан Ғарб ва насронийлар. Усмоний империясининг ҳуқуқий вориси бўлган Туркия 1,5 миллионгача одамнинг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган оммавий қирғинлар ва депортацияларни геноцид деб тан олишдан бош тортмоқда ва қурбонлар сони камлигини таъкидлаб келмоқда.
Мавзуга оид
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026