Тожикистон махсус хизматлари Афғонистондан кириб келган террорчилар йўқ қилинганини билдирди
Жангарилар республика ҳудудида теракт уюштиришни режалаштирганди, дея хабар берди Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Тожикистон махсус хизматлари тожик-афғон чегарасини бузиб, республика ҳудудига кириб келган халқаро террорчилик ташкилотининг уч нафар аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, «Ховар» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Идора маълумотларига кўра, жангарилар давлат мустақиллиги куни арафасида республика ҳудудида теракт уюштиришни режалаштирган бўлган.
Хабар қилинишича, воқеа 30 августга ўтар кечаси Дарваз тумани ҳудудида (Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти)да содир бўлган.
«5 сентябр куни эрталаб аксилтеррор хавфсизлик отряди террорчилар жойлашган ҳудуд атрофида периметр ўрнатди ва террорчилик гуруҳи аъзоларидан таслим бўлишни талаб қилди. Террорчилар хавфсизлик кучларининг буйруғига бўйсунмай, ўт очган. Жанговар ҳаракатлар натижасида қуролли террорчи гуруҳнинг уч нафар аъзоси зарарсизлантирилди», — дейилади хабарда.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг таъкидлашича, террорчилар ўзида бўлган қурол-яроғдан ташқари, қўшни давлатдан олиб чиқиб кетилган катта партиядаги қурол-яроғ, ҳарбий ўқ-дорилар ва портловчи моддалар, пул ва алоқа воситаларини яширинча сақлаган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
21:44 / 09.11.2024