Иқтисодиёт | 07:37 / 07.09.2023
9031
1 дақиқада ўқилади

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди

Чоралар тўқимачилик саноати корхоналаридаги мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган.

Фото: yuz.uz

Президентнинг «Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлаш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшимча 50 млн АҚШ доллари ажратилади. Маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан револьвер кредитлаш асосида 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада тақдим этилади. 

Чора тўқимачилик саноати корхоналаридаги мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган.

Президентнинг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид