Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Корея инвестициялари ҳажми 7 млрд доллардан ошди
2023 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпайди.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси бош вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги V учрашуви бўлиб ўтди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишга Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Корея Республикаси бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Чху Кюнг Хо ҳамраислик қилди.
Суҳбат чоғида кун тартибидаги асосий масалалар, жумладан, жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмларининг ўсишида ва Корея инвестицияларини жалб қилишда барқарор ижобий тенденция кузатилаётгани қайд этилди. 2023 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпайди, Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан тўғри Корея Республикаси инвестицияларининг умумий ҳажми эса 7 миллиард доллардан ошди. Томонлар савдо-иқтисодий, молиявий-техник ҳамкорликни, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашда муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўришга қатъий содиқликларини билдирди.
Молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. EDCF жамғармаси билан биргаликда амалга оширилаётган Фармацевтика ва Тиббиёт кластерларини яратиш каби лойиҳаларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Тегишли қўшма «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
22:20 / 16.04.2026