Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сўнгги 10 йилдаги энг йирик олмос топилди
Вазни 390,7 каратга тенг олмос ностандарт шаклдаги енгил кристалл бўлиб, сариқ-жигарранг ҳошия билан чегараланган.
Россиянинг «Алроса» компанияси Ёқутистоннинг Анабар вилоятидаги Маят олмос конидан сўнгги 10 йил ичида мамлакатдаги энг йирик қимматбаҳо сифатли олмосни топди.
Унинг вазни 390,7 каратга тенг. «Олмос ностандарт шаклдаги енгил кристалл бўлиб, сариқ-жигарранг ҳошия билан чегараланган. Унинг оғирлиги, шакли ва ранг комбинацияси бугунги кунда ноёбдир. Илгари, оғирлиги 401 карат бўлган энг йирик марварид сифатли олмос 2013 йилда топилган эди», дейилади компания хабарида.
Қимматбаҳо тош Маят конининг Эбелях участкасида олмосли қумларни ювиш пайтида топилган. Компания ходимлари рекорд даражадаги олмос билан бир қаторда классик октаэдр шаклига эга, оғирлиги 37,7 карат бўлган йирик, рангсиз олмосни ҳам топди. Ҳозирги вақтда кристаллар морфологик хусусиятларини баҳолаш учун экспертизага юборилган.
«Россия тарихидаги энг йирик олмослардан бирининг топилиши, шубҳасиз, мисли кўрилмаган воқеа ва 2023 йилги тоғ-кон мавсумининг ажойиб якунидир. Мутахассислар қазиб олинган олмоснинг салоҳияти ва унинг хусусиятларини ҳали батафсил ўрганиши ва баҳолаши керак, аммо, шубҳасиз, бу бизнинг компаниямиз учун ҳам, мамлакатдаги олмос саноати учун ҳам рекордчидир», деди «Алроса» бош директори Павел Мариничев.
«Алроса» - олмос қазиб олиш ва унинг тасдиқланган захиралари бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Компания Россиянинг 90 фоиз ва жаҳон олмос ишлаб чиқаришининг 29 фоиз улушига эга. Конлар Якутия ва Архангелск вилоятида жойлашган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025