Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида Ўзбекистон – Хитой саноат зонаси ташкил этилади
Хитойлик инвесторлар Навоий вилоятида Ўзбекистон – Хитой саноат зонаси ва Ўзбекистон – Хитой дўстлик боғини ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда.
Навоий вилояти ҳокимлигида бир гуруҳ Хитой ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида вилоят ҳудудидаги инфратузилмага эга бўлган бўш ер майдонларида Ўзбекистон – Хитой саноат зонасини ҳамда «яшил» макон лойиҳаси доирасида Ўзбекистон – Хитой дўстлик боғини ташкил этиш учун таклифлар илгари сурилди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида таклиф этилган ер майдонлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди ҳамда лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш бўйича амалий ишларга киришилди.

Жорий йилнинг 8-11 август кунлари Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи доирасида қиймати 523 миллион долларлик 13 та инвестиция дастури бўйича келишувларга эришилганди.