Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 сентябрдан боғча ва мактабларда йод препаратини бепул тарқатиш бошланади
Препаратлар ҳар чоршанба куни тарқатилиши айтилмоқда.
20 сентябрдан бошлаб, ҳар чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган.
Қайд қилинишича, йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Унинг танқислиги бўқоқнинг ривожланиши, қалқонсимон без дисфункцияси, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлашиши, кретинизм каби оқибатларга олиб келиши мумкин.
«Болаларда йод танқислигининг энг оғир оқибати уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кечикишдир», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:19 / 25.02.2026
Норвегия мактабларида мобил телефонларни тақиқлаш ижобий натижа берди
13:20 / 23.02.2026
Мактаб ва боғчаларда бахтсиз ҳодисалар ошди: 2025 йилда 20 та ҳолат
18:37 / 25.12.2025
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади
19:55 / 07.11.2025