Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади
Яшнобод, Миробод ва Олмазор туманларидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси вақтинча ўчирилади.
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 13 сентябр куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясининг етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 13 сентябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яшнобод тумани — “Товкентепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Миробод тумани — “Ойбек” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Олмазор тумани — “Чуқурсой”, “Пахта” ва “Қичқириқ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026