Ўзбекистон | 07:33 / 13.09.2023
2202
1 дақиқада ўқилади

Япония Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмаклашади

Қиймати 2 млн долларга тенг дастур Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этиляпти.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Ҳатори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Қарманларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида таъкидланишича, Япония ҳукумати, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳада Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгариши натижасида юзага келган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, Қорақалпоғистон аҳолиси ўртасида мослашиш ва чидамлиликни оширишга кўмаклашишда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилди.

Тадбирда қайд этилишича, ушбу ташаббус Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги туфайли амалга оширилади. Қиймати 2 миллион долларга тенг дастур Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бу орқали иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида жорий этиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид