Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Путин билан учрашиш учун Москвага йўл олди
Ташрифнинг асосий қисмини Россия президенти Владимир Путин билан 15 сентябр куни бўлиб ўтадиган музокаралар ташкил этади.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко 14 сентябр, пайшанба куни Россияга ташриф билан жўнаб кетди.
Лукашенко у ерда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб бориш ниятида. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот хизматига яқин бўлган «Пул Первого» телеграм-каналида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, ташрифнинг асосий қисмини Россия президенти Владимир Путин билан 15 сентябр куни бўлиб ўтадиган музокаралар ташкил этади.
Қайд этилишича, музокараларнинг асосий мавзулари «халқаро кун тартиби ва минтақавий муаммолар, иқтисодиёт, хусусан, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги қўшма вазифалар» бўлади.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026