Ўзбекистон | 10:26 / 14.09.2023
2823
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилади

Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон ва Қатар давлати ҳукуматлари ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид