Ўзбекистон | 21:09 / 14.09.2023
15115
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар 2 октябрда ҳам дам олади

1 октябр — «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Фото: Shutterstock

Ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи 1 октябр — «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» 2023 йилда якшанба, дам олиш кунига тўғри келмоқда.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябр, душанба кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид